29.01.2018 17:56
8402
Жиру ашаддий рақиб сафига йўл олади

«Челси» ва «Арсенал» Оливье Жиру трансфери бўйича келишувга эришган. Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, «канонирлар» ушбу 31 ёшли тўпурар ҳужумчисини 35 млн фунт эвазига қўйиб юборишга рози бўлган.

«Челси» «Рома»дан Эдин Джекони трансфер қила олмагач, Жируга юзлангади. Оливье жорий мавсумда Чемпионлар лигасида қатнашмаган ва агар «Челси»га ўтса, нимчорак финалда «Барселона»га қарши ўйинларда жамоага ёрдам бера олади.

Бундан аввалроқ, Жиру Пьер-Эмерик Обамейянг трансферининг бир қисми сифатида Дортмунд «Боруссия»га ижара асосида йўл олиши мумкинлиги хабар қилинганди, аммо лондонликлар клуби бу вариантга рози бўлмаган.

Жорий мвсумда Жиру АПЛда 15 учрашув ўтказди (шундан фақат биттасида бошланғич таркибда) ва 4 гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар