«МЮ» Алексисдан энди бошқа мақсадда фойдаланмоқчи

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби «Бавария» яримҳимоячиси Артуро Видални ўз сафида кўришни истамоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, «қизил иблислар» бу  борада жамоанинг янги футболчиси Алексис Санчес хизматидан фойдаланмоқчи. Улар Алексис ўзининг ватандошини Манчестерга кўчиб келишга кўндира олишига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Бавария» «Шальке» яримҳимоячиси Леон Горетцканинг трансферини эълон қилганди. Немис футболчиси айнан Видалнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Жорий мавсумда чилилик футболчи Германия чемпионатида 17  учрашувда майдонга тушиб, 6 гол ва 2 голли узатма муаллифи бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар