28.01.2018 17:35
12664
«Манчестер Сити» ёзда шов-шувли трансферни амалга оширмоқчи

«Манчестер Сити» қишки трансферлар вақтида Лондоннинг «Челси» клуби яримҳимоячиси Эден Азарни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Британиянинг Mirror нашри хабар тарқатди. 

Манба берган хабарга кўра, «шаҳарликлар» Лондон клубига футболчи трансфери учун 150 млн фунт стерлинг (тахминан 172 млн евро) таклиф қилишни режалаштирмоқда. 

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола 27 ёшли бельгиялик футболчини ўзининг ёзги трансферлар вақтидаги энг асосий трансфер мақсади сифатида кўрмоқда.  

Жорий мавсумда Азар АПЛда 20 учрашувда 8 гол ва 2 голли узатма муаллифи бўлган.


Эден Азар, Манчестер Сити, кутилаётган трансферлар, Челси

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар