27.01.2018 15:47
3553
Давид Луиз «Челси» тарк этмасликка қарор қилди - у кутяпти

«Челси» ҳимоячиси Давид Луиз жамоани тарк этмасликка қарор қилди. 

Daily Star хабарига кўра, бразилиялик футболчи бош мураббий Антонио Контенинг ёзда жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишларни эшитган ва кутиб туришга қарор қилган.

Маълумки, мавсум бошида Давид Луиз билан Конте ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган эди. Шундан сўнг, 30 ёшли футболчи клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. 

АПЛ жорий мавсумида Луиз 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган. Унинг трансфер нархи 28 миллион еврога баҳоланяпти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар