26.01.2018 20:50
8843
«Челси» ашаддий рақиби футболчисини олмоқчи

«Челси» Лондоннинг бошқа бир жамоаси «Арсенал»дан Оливье Жируни олмоқчи. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатди.

Англия чемпиони айни вақтда ҳужум чизиғини кучайтириш устида иш олиб бормоқда ва кўплаб жамоаларга таклифлар жўнатмоқда.

Бунгача жамоа «Рома» ҳужумчиси Эдин Жеко, «Сток Сити» ҳужумчиси Питер Кроуч, «Вест Ҳэм» ҳужумчиси Энди Кэрролл ва «Вест Бромвич» ҳужумчиси Соломон Рондон каби футболчилар билан музокара олиб борганди.

«Арсенал» эса айни вақтда Дортмунднинг «Боруссия» клубидан Пьер-Эмерик Обамеянгни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Немислар клуби бу трансфер доирасида Жируни ижарага олмоқчи.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар