22.01.2018 14:56
3347
Хави Грасия «Уотфорд»га расман мураббий этиб тайинланди

“Рубин” (Қозон) клубининг собиқ бош мураббийи Хави Грасия “Уотфорд” инглиз клубига расман мураббий этиб тайинлади. Испан мутахассиси 18 ойга мўлжалланган шартномани имзолади. Бу ҳақда клуб сайтида маълум қилинди.   

“Уотфорд” бундан аввал португалиялик мутахассис Марку Силва билан алоқаларни узишини эълон қилган. Силва клубни 2017 йил май ойидан бошқариб келган.

“Уотфорд” Англия Премьер-лигасининг охирги 11 учрашувида фақат бир ғалабага эришди ва мусобақа жадвалида 10-ўринни эгалламоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар