20.01.2018 16:36
3116
Одил Ҳамробеков: «Ғалаба билан мухлисларга бироз бўлсада қувонч улашган бўлсак, бундан хурсандмиз»

U-23 Осиё чемпионати чорак финалида Япония олимпия терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков ушбу учрашувдаги ғалабани мухлисларга бағишлаганини таъкидлади.

«Ушбу учрашувдаги ғалаба мухлисларимизга ва халқимизга тегишли. Учрашувга қжиддий тайёргарлик кўргандик. Япония кучли рақиб эканини билардик, шу сабабдан майдонда бутун кучимиз билан ўйнадик ва ғалаба қозондик.

Ушбу учрашув биз учун катта аҳамият касб этар эди. Учрашувдан олдин Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президентининг мурожаатномасини эшитдик ва бу футболчиларнинг кайфиятини янада кўтарди.

ЎФФ раҳбарининг футболчиларга айтган сўзлари бизни учрашувда янада катта иштиёқ билан тўп суришимизга ёрдам берди. Қозоғистондаги фожиа ҳам кайфиятимизга таъсир кўрсатган эди. Биз ўз ғалабамиз билан бироз бўлса ҳам халқимизга қувонч улаша олган бўлсак, бундан жуда хурсандмиз.

ЎФФ раҳбарияти ҳамда мухлисларнинг ишончи бизга куч беради. Биз ярим финалда ҳам ғалаба ғалаба қозониб уларнинг ишончини оқлашга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз», - дея Ҳамробековнинг сўзларини келтиради ЎФФ расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар