20.01.2018 01:26
5188
Германия терма жамоасининг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди

«Бавария» клуби яримҳимоячиси Йозуа Киммих Германия терма жамоасининг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Германия футбол иттифоқи (DFB) томонидан ўтказилган сўровномада 22 ёшли немис 45,3% овоз тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни «ПСЖ» яримҳимоячиси Юлиан Дракслер (37,8%), учинчи ўринни «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Стеген (4,7%) эгаллади.

Жорий мавсумда Киммих Бундеслигада 15та ўйинда майдонга тушган ва 1та гол уриб, 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар