18.01.2018 15:04
2807
Жиру Германияга йўл олиши мумкин

«Боруссия» «Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жируга эътиборини қаратди. Бу ҳақда RMC Sport хабар тарқатди.

Шу билан бирга, дортмундликлар жамоаси бу футболчи Пьер-Эмерик Обамеянгнинг Лондон клубига трансфери доирасида амалга ошишини истамаяпти. Немис клуби бу трансферлар бир-бирига боғлиқ бўлмаслиги керак, деган фикрда.

«Боруссия» Жируни ярим йил муддатга ижарага олмоқчи, жамоа ёзда ёшроқ ҳужумчи топади. Бу вариант «Арсенал»да доимий ўйин амалиётига эга бўлмаётган франциялик ҳужумчига маъқул бўлиши мумкин. У Франция терма жамоаси билан ЖЧ-2018га боришни истамоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар