16.01.2018 02:36
2287
Теглар
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичини давом эттирмоқда.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоа бугун Тошкент шаҳрида йиғинга киришди. Футзалчилар "Чиғатой" спорт базасида жойлашиб, "Бунёдкор" стадионидаги залда кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишади.

Йиғин 29 январга қадар давом этади. Унинг доирасида назорат учрашувлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Терма жамоа бош мураббийи йиғинга қуйидаги 18 нафар футзалчини жалб қилган: дарвозабонлар - Умаров Рустам (Ардус), Хазратқулов Акмал (Пахтакор), майдондаги футзалчилар - Юнусов Артур (Локомотив), Свиридов Константин (Олмалиқ), Абдумавлянов Фарход (Олмалиқ), Ҳамроев Илхом (Ардус), Чориев Даврон (Ардус), Абдурахмонов Давронжон (Олмалиқ), Ропиев Ихтиёр (М-Чирчиқ), Нишонов Ҳусниддин (Нафис), Шавкатов Дилмурод (Ардус), Адилов Машраб (Ардус), Раҳматов Анасхон (Ардус), Усмонов Акбар (Олмалиқ), Ризаев Ботирбек (М-Чирчиқ), Фаҳриддинов Феруз (Пахтакор), Миралиев Мирислом (Пахтакор), Раҳматов Дилшод (Далиан Пуан, Хитой).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар