11.01.2018 02:03
4587
Лукаку «Эвертон» хўжайини билан судлашади

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Ромелу Лукаку, «Эвертон» хўжайини Фарҳод Моширий билан судлашишга қарор қилди, деб хабар беради The Times.

Аввалроқ, Моширий 24 ёшли ҳужумчининг вуду башорати туфайли, «ирискалар»ни тарк этгани ҳақида гапирган эди.

Бироқ, Лукаку насроний динига эътиқод қилишини айтиб, вуду башоратига ишонмаслигини таъкидлаган ва Моширий билан судлашишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» ўтган йили ёзда Лукакуни 85 миллион еврога харид қилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар