«Торино» тўпурари «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин

«Торино» ҳужумчиси Андреа Белотти «Манчестер Юнайтед» клуби қизиқиш доирасига киритилган. 

Daily Star хабарига кўра, манкунианликлар раҳбарияти Белоттини ҳужумчи Златан Ибраҳимовичга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Жорий мавсумда ҳужумчи А Серияда 15та ўйин ўтказиб, 4та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Аввалроқ, Белоттининг трансфер нархи 100 миллион евро экани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар