10.01.2018 17:44
5238
Лукаку «Эвертон»ни вуду башорати туфайли тарк этгани маълум бўлди

«Эвертон» раҳбари Фарҳод Моширий ҳужумчи Ромелу Лукакунинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетиши сабабларини айтди.

«Мен уни ушлаб қолиш учун икки йил уринганман. Унинг агенти, ўзи, онаси ва оиласи билан доимо мулоқотда бўлганман. Ўтган йили ёзда, унга бошқалардан ҳам фойдалироқ шартнома таклиф қилдик. Бироқ, у қолишни истамади.

Биз таклиф қилган шартларни айтсам, ҳайрон қоласиз. Унинг агенти шартномани узайтиришга тайёр эди. Лукаку музокара хонасига келганида, унга онаси қўнғироқ қилиб қолди. У ўғлига Африкага саёҳат қилганини ва ота-боболари руҳига мурожаат қилганида, ўзига вуду башорати намоён бўлганини, шу туфайли клубни тарк этиши лозимлигини айтди.

Натижада, барча ҳаракатларим зое кетди, дунёнинг ишлари шунақа, адолатсиз экан. Агар Ромелу таркибимизда бўлганида, ҳозир 120 миллион фунт турарди. Бу биз учун катта молиявий зарардир. Аммо, муаммо шунда эди-ки, у ҳаёлан бизни тарк этиб бўлганди», — деб Моширий сўзларини келтирмоқда The Guardian.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар