09.01.2018 17:34
3341
Феллайни «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиш истагини билдирди

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Маруан Феллайни «қизил иблислар»ни тарк этиш ҳақида якуний қарорга келган. 

Mirror хабарига кўра, бельгиялик фуболчи бу ҳақда бош мураббий Жозе Моуриньони огоҳлантирган.

Жорий мавсумда, футболчи асосий таркибдаги ўрнидан айрилди ва яна бир имконият берилишини кутавериб, чарчаган.

Маруаннинг «Манчестер Юнайтед» билан имзолаган шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Энди у исталган клуби билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.

Аввалроқ, Моуриньо таркибда Феллайнини сақлаб қолмоқчи экани ҳақида гапирган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар