«Арсенал»ни 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин

«Арсенал» клуби яқин орада 6 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин, деб ёзади Goal.

Январь ойида «канонирлар» таркибини Алексис Санчес, Месут Ўзил, Оливье Жиру, Жек Уилшир, Матьё Дебюши ва Франсис Коклен тарк этиши кутилмоқда.

Рўйхатдаги баъзи футболчиларнинг шартнома муддати якунига етяпти.

Аввалроқ, мавсум якунланганидан сўнг, «Арсенал» устози Арсен Венгер ҳам лавозимидан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар