03.01.2018 20:49
3320
Конте Видаль ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте қишки трансферлар ҳақида гапириб ўтди.

«Мен трансфер бозорида ишламайман, ўз фикримни билдираман, кимни қанчага олишни клуб ҳал қилади. Бу биз учун қийин давр, аммо клуб трансфер бозорида ишлаши керак ва имкониятдан келиб чиқиб харидларни амалга ошириши керак.

Биз хотиржамлик билан ҳаракатланишимиз зарур. Менна бошқа клубларнинг футболчилари ҳақида гапириш ёқмади, аммо ҳозир сиз менга ажойиб икки футболчи ҳақида гапирмоқдасиз, улар ўз позицияларида энг яхши футболчилар қаторида. Видаль ҳам, Санчес ҳам яхши, аммо Алексис ҳужумкорлиги эвазига устунроқ», – деган Конте.

Бундан аввалроқ Лондон клуби Мюнхендан Артуро Видални трансфер қилиш бўйича ҳаракатларни бошлагани ҳақида хабарлар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар