03.01.2018 15:12
2591
Италия Кубогида учинчи ярим финалчи аниқланди

«Аталанта» Италия Кубогининг 1/4 финалида «Наполи» майдонига сафар қилди. Учрашув Жан Пьеро Гасперини шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиндаги биринчи гол 50-дақиқада «Аталанта» ҳимоячиси Тимоти Кастань томонидан урилди. 81-дақиқада Алехандро Гомес меҳмонлар жамоаси устунлигини оширди. Неаполликлар ўйиннинг асосий вақти якунига 6 дақиқа қолганида Дрис Мертенснинг бир голи билан жавоб қайтарди. 

Шу тариқа, «Аталанта» турнирдаги иштирокини давом эттиради. Бу жамоа кейинги босқичда «Ювентус» - «Торино» жуфтлиги ғолибига қайрши ўйнайди.

Бунгача ярим финалга «Милан» ва «Лацио» жамоалари йўл олганди.

Италия Кубоги
1/4 финал

Наполи – Аталанта 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 50 Кастань, 0:2 – 81 Гомес, 1:2 – 84 Мертенс.
Наполи – Сепе, Кирикеш, Мариу Руй, Хюсай, Кулибали, Уна (Аллан, 72), Рог, Зелиньски, Гамшик (Инсинье, 56), Кальехон (Мертенс, 56), Диавара.
Аталанта – Бериша, Кальдара, Паломино, Госенс, Толои, Кристанте (Иличич, 75), де Рон, Гомес (Хаас, 90), Фройлер, Кастань, Корнелиус (Петанья, 82).
Огоҳлантиришлар: Фройлер (19), Кулибали (21), Рог (27), Кальдара (41), Толои (44).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар