24.12.2017 13:50
2439
«Милан» яна ютқазди

Италия А Сериясининг 18-турида «Милан» «Аталанта»га ютқазди. Миландаги «Сан-Сиро» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 32-дақиқасида Бриан Кристанте ҳисобни очди, 71-дақиқада Йосип Иличич бергамоликлар жамоаси ғалабасини мустаҳкамлади.

Шу тариқа, «Милан» А Серияда Женнаро Гаттузо даврида қаторасига иккинчи ўйинда мағлуб бўлди ва 24 очко билан турнир жадвалида тўққизинчи ўринда қолди. Очколари сонини 27тага етказган «Аталанта» еттинчи поғонага кўтарилди.

Италия чемпионати
18-тур

Милан – Аталанта 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 32 Кристанте, 0:2 – 71 Иличич.
Милан – Доннарумма, Абате, Мусаккьо, Бонуччи, Родригес, Кессиэ, Монтоливо (Биглия, 83), Бонавентура (Чалханоглу, 76), Борини, Калинич (Андре Силва, 82), Кутроне.
Аталанта – Бериша, Толои, Кальдара, Масьелло, Хатебур, де Рон, Фройлер, Спинаццола, Кристанте (Куртич, 80), Петанья (Иличич, 64), Гомес.
Огоҳлантиришлар: Кутроне (31), Кессиэ (40).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар