24.12.2017 21:07
9725
«Арсенал» мухлислари учун нохуш хабар

«Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жиру тиззаости мушак пайларини шикастлаб олгани учун камида олти ҳафта муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, француз ҳужумчиси фақатгина февраль ойида сафга қайтиши мумкин бўлади.

Жиру 19 декабрь куни Англия Лига кубогининг «Вест Ҳэм»га қарши учрашуви (1:0) вақтида жароҳат олганди.

Эслатиб ўтамиз, олднироқ 31 ёшли форвард январдаги трансферлар вақтида «Арсенал»ни тарк этиши мумкинлиги хабар қилинганди. Энди бу жароҳат унинг бошқа жамоага ўтишини кечиктириш мумкин.

Жорий мавсумда Жиру АПЛ доирасидаги 15 учрашувда майдонга тушган бўлиб (биттасида бошланғич таркибда) 4та гол киритишга муваффақ бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар