23.12.2017 16:29
2902
Моуриньо тақвимнинг оғирлигидан нолиди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг тақвимидан норози эканини билдирди.

Маълумки, манкунианликларни икки ҳафта давомида 5та ўйин кутмоқда. Бугун улар «Лестер» билан баҳслашади.

«Тақвимимиз оғир, аммо фақат бизники эмас. Биз кичик тадқиқот ўтказдик ва жамоаларнинг тақвимида катта фарқ борлигини аниқладик.

Менимча, баъзи жамоалар имтиёзларга эга, бошқаларининг тақвими жуда оғир. Ўртачалари ҳам бор, мен шуларнинг орасида бўлишни афзал кўрардим.  

Биламан, менинг жамоам ҳеч қачон имтиёзга эга бўлмайди, аммо ўртача тақвим ҳам яхшироқ бўларди» - деди Моуриньо.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар