16.12.2017 16:58
8459
Футбол тарихида илк маротаба бир ўйинлик шартнома таклиф қилинди

«Ювентус» ва «Милан» клубларининг собиқ яримҳимоячиси Андреа Пирло бир ой олдин «Нью-Йорк Сити»ни тарк этиб, футболчилик фаолиятини якунлаган эди.

Энди у яна футбол майдонига қайтиши мумкин. Exitosa Deportes хабарига кўра, Перунинг «Университарио» клуби 38 ёшли италияликка бир ўйинлик шартнома таклиф қилган.

Футболчи январь ойида клубнинг янги либоси тақдимотига бағишланган ўйинда иштирок этиши мумкин.

«Ҳозирча бу ҳақда келишиб олмадик», – деди тадбир ташкилотчиларидан бири Карлос Морено.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар