Ислом Тўхтахўжаевнинг қуръа натижаларидан кўнгли тўқ

Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига ташланган қуръа борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон чемпиони ҳамда мамлакат Кубоги соҳиби «Локомотив» клуби Ғарб минтақасида «B» гуруҳидан жой олди. Жамоа гуруҳ босқичида “Ад-Дуҳайл» (Қатар), «Ал-Ваҳда» (БАА) ҳамда «Зоб Оҳан» (Эрон) - «Аизавл» (Ҳиндистон) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

«Қуръадан кўнглим тўлди, деб ишонч билан айта оламан. Тўғри, гуруҳимизга биз учун у қадар таниш бўлмаган жамоалар тушди. Аммо барча клублар билан ўйинлар қизиқарли ўтишига аминман», - дея Тўхтахўжаевнинг фикрларини келтиради «темирйўлчилар» матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар