21.11.2017 00:03
4887
ПСЖ президенти яна бир лавозимга сайланди

ПСЖ президенти Носир Ал-Хилайфий Осиё теннис федерацияси раҳбари лавозимига қайта сайланди.

Ташкилотнинг Жакарта шаҳрида ўтказилган умумий йиғилишида шу ҳақда қарор қабул қилинди, деб хабар беради L'Equipe.

Ал-Хилайфий жуда ҳам банд инсон бўлиб, айни пайтда, у Қатар теннис ва сквош федерацияси ва BeIN Sports компаниясига ҳам раҳбарлик қиляпти.

Қайд қилиш жоизки, Ал-Хилайфий ёшлигида профессионал даражада теннис ўйнаган. У Катта дубулға турнирларида ҳам иштирок этган бўлиб, 2002 йилда энг кучли 1000 теннисчи рейтингига ҳам кирган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар