20.11.2017 14:40
3089
«Интер» «Ювентус»дан ўтиб кетди

«Интер» Италия чемпионатининг 13-тури доирасида «Аталанта»ни ўз майдонида қабул қилди. «Сан-Сиро – Жузеппе Меацца» стадионида бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиб жамоа сафида аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди дубль қайд этди, у ўзининг ҳар икки голини иккинчи бўлим бошида урди. Шу тариқа, «Интер» мағлубиятсиз сериясини 13 учрашувга етказиб олиб, уларда 10 марта ғалаба қозонди.

«Интер» 33 очко жамғариб, Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди ҳамда «Ювентус»ни (31) ортда қолдирди. Етакчи бўлиб турган «Наполи»да 35 балл. «Аталанта» (16) 11-поғонада.

Интер – Аталанта 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 51 Икарди, 2:0 – 60 Икарди.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Шкриньяр, Миранда, Сантон, Весино, Гальярдини, Кандрева (Брозович, 73), Валеро (Жоау Мариу, 83), Перишич, Икарди (Эдер, 90).
Аталанта – Бериша, Толои (Хаас, 77), Паломино, Масьелло, Хатебур, Кристанте, де Рон, Кастань, Иличич (Петанья, 55), Куртич, Гомес (Орсолини, 67).
Огоҳлантиришлар: Паломино (48), Куртич (53).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар