16.11.2017 15:38
3584
«Реал» Италия терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби «Торино» ҳужумчиси Андреа Белоттини кузатмоқда.

le10sport хабарига кўра, «буқалар»нинг 23 ёшли тўпурари қироллик клубининг ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин деб ҳисобланмоқда.

Белоттининг шартномасида белгиланган товон пули 100 миллион еврога тенг. 

Жорий мавсумда у 10та ўйин ўтказиб, 5та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.
 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар