12.11.2017 17:57
5157
Марокаш терма жамоаси Марко ван Бастенни «уялтириб қўйди»

Нидерландиялик собиқ футбол юлдузи Марко ван Бастен «Аякс» ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиёш ҳақидаги сўзларидан «уялиб қолди».

Гап шундаки, икки йил олдин Зиёш Нидерландия терма жамоасидан таклиф олган, аммо у ўз ватани Марокаш терма жамоасида ўйнашни ихтиёр этган эди.

«Нидерландия таркибида ўйнаш варианти туриб, Марокашни танлаш учун инсон қанчалик аҳмоқ бўлиши керак» - деган экан ўшанда Марко ван Бастен.

Оқибатни эса, кўриб турибсиз. Кечаги ўйинлардан кейин Марокаш терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасига эга бўлди. Нидерландия эса, сентябрь ойидаёқ бу имкониятни бой бериб бўлган.

Ҳозирда голландлар Маркога ўша сўзларини эслатиб, мазах қилмоқдалар.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар