10.11.2017 22:44
7254
Эмери фақат бир ҳолатда "ПСЖ" бош мураббийи бўлиб қолади

"ПСЖ" бош мураббийи Унаи Эмери ўз лавозимида қолиш учун қаттиқ меҳнат қилишига тўғри келади.

Клуб президенти Носир Ал-Хилайфий Чемпионлар лигасида ғалаба қозонсагина, мутахассисни ўз ўрнида қолдирмоқчи. Агар яримфиналга чиқса, Эмерининг имкониятлари жуда паст бўлади. Бошқа ҳар қандай натижа мутахассиснинг истеъфосига олиб келади, деб хабар бермоқда Le Parisien.

Ҳозирча ПСЖ хўжайинлари клубнинг 2017/18 мавсумидаги иштирокидан мамнун. Жамоа ҳали бирор марта мағлубиятга учрамади ва муддатидан олдин ЕЧЛ плей-оффига йўл олди.

Агар Эмерининг жавоби берилса, унинг ўрнига Жозе Моуриньо, Антонио Конте ёки Диего Симеоне тайинланиши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар