07.11.2017 03:14
3893
Андреа Пирло мухлислар билан хайрлашди

Италиялик яримҳимоячи Андреа Пирло футболчилик фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилди ва мухлислар билан ҳиссиётли тарзда хайрлашди.

«MLS чемпионатидаги, «Нью-Йорк Сити» таркибидаги сўнгги ўйиним... Шу туфайли бир неча сўз айтмоқчиман.

Бу ажойиб шаҳарда мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Мухлисларга, мураббийлар штабига, клуб ходимларига, жамоадошларимга раҳмат айтаман. 

Нафақт Нью-Йоркдаги, балки бутун фаолиятимга якун ясаяпман. Оиламга, фарзандларимга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг муҳаббати менга ҳар доим ёрдам берган.

Энг сўнгги сўзим: мени қўллаб-қувватлаган дунёдаги барча мухлисларга раҳмат айтаман. Сиз қалбимда умрбод қоласиз», – деб ёзди Пирло твиттер саҳифасида.

Андреа Пирло фаолияти давомида «Брешиа», «Интер», «Режина», «Милан», «Ювентус» ва «Нью-Йорк Сити» клубларида ўйнаган. 
У 6 марта Италия чемпионати ва 2 марта Чемпионлар лигасида зафар қучган. Италия терма жамоаси билан ЖЧ-2006 ғолиби бўлган, Евро-2012 мусобақасида кумуш медални қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар