14.10.2017 04:54
3852
Артуро Видал айбини яшириш учун казино ходимларини поралагани маълум бўлди

Чили терма жамоаси сардори Артуро Видалнинг оғир ҳулқ-атвори тўғрисида янги тафсилотлар ошкор қилинмоқда.

Терма жамоа дарвозабони Клаудио Бравонинг қайнонаси Пилар Лизана ҳам бир четда қараб турмасдан, бу оловга мой сепишга қарор қилди.

Аввалроқ, Чили термасининг собиқ устози Хорхе Сампаолининг Артурни ичкиликбозликка берилгани ҳақидаги гаплари, шунингдек Бравонинг турмуш ўртоғи Карла Прадонинг терма жамоа футболчилари шаънига айтган танқидий фикрлари матбуотда эълон қилинганди.

«Қизим ҳеч қандай янгиликни айтмади. Афсуски, биз терма жамоадаги воқеалардан хабардормиз. Пицци қоидабузар футболчиларни жазоламади, энди бундан Чили терма жамоаси азият чекмоқда.

Монтичеллодаги казинода ишлайдиган жияним бор. Унинг гапига кўра, бир куни муассасада муштлашув бўлган. Видал эса видеокузатув камераларидаги ёзувларни ўчириб юборишлари учун, казино ходимларига катта пул бериб, у ерни тонгги 7ларда тарк этган», – деди Лизана Pagina 7 нашрига берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар