09.10.2017 17:14
3755
Пирло ўзига иш топиб қўйган

«Нью-Йорк Сити» яримҳимоячиси Андреа Пирло декабрда фаолиятини якунлаганидан сўнг «Челси» бош мураббийи Антонио Контега ёрдам бўлиши мумкин. Бу ҳақда унинг ўзидан ҳам фикр сўралган

«Келажагим қандай бўлишини ҳозирча билмайман. Декабрда Италияга қайтаман.

Контега ёрдамчи бўламанми? Одамлар бу ҳақда гапиришмоқда. Менда бу борада ғоялар мавжуд, аммо қарор қабул қилиш учун менда вақт бор», — деган Пирло Sky Sports‘га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Пирло ўз вақтида Конте бошчилигидаги «Ювентус» ва Италия терма жамоасида тўп сурган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар