05.10.2017 22:03
9529
«Реал»нинг собиқ футболчиси Пикега жавоб берди

Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Альваро Арбелоа Жерард Пике билан боғлиқ воқеаларга ўз муносабатини билдирди.

«Ўзгача фикрли инсонларни ҳақорат қилиб, кейин хурмат талаб қилиш нақадар осон. Шамолни чақирсанг, бўронга дуч келасан» деб ёзди Арбелоа твиттер саҳифасида.

Маълумки, Жерард Пикенинг Каталония мустақиллиги ҳақидаги фикрлари Испания терма жамоаси мухлисларини жунбишга келтирган ва унга қарши ҳуштакбозлик қилишганди. Кейинроқ, Пике доим Испания таркибида тўп суриш ва совринларни ютиш у учун шараф бўлганини айтиб, вазиятни юмшатишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, ҳали таранглик тингани йўқ.

Арбелоа ва Пике муносабатлари ҳам янгилик эмас. Илгари Арбелоа Пике билан бирга «разведкага чиқиб бўлмаслигини», унинг ишончсиз эканини айтган бўлса, Пике Арбелоанинг маҳоратини шубҳа остига олганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар