27.09.2017 22:49
3099
Чемпионлар лигаси акценти. С гуруҳида «Атлетико» ва «Челси» тўқнашуви

Бугун Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида A, B, C ва D гуруҳларида 8та учрашув бўлиб ўтади. C гуруҳи фаворитлари «Атлетико» ва «Челси» Мадридда куч синашади. Озарбойжоннинг «Қорабоғ» клуби Абадий шаҳар жамоасини қабул қилади.

Чемпионлар лигасининг биринчи туридан кейин С гуруҳида кутилган ҳолат рўй берди. Тўртликда яққол фаворит бор, икки клуб гуруҳдан чиқиш учун ўзаро кураш олиб боради, турнир дебютанти «Қорабоғ» бошқаларга очко улашади.

С гуруҳи 
«Атлетико» - «Челси»

27 сентябрь, Мадрид. «Ванда Метрополитано» (Матч! Футбол 2, 23:45)

«Атлетико» Англия чемпионига қарши. Конте шогирдлари халқаро майдонда ҳам, ички чемпионатда ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда. Англия чемпионатининг охирги турида «Сток Сити» осонлик билан мағлуб этилди - 4:0. Лондонликлар ЕЧЛнинг биринчи турида озарларни йирик ҳисобда мағлуб қилганди ва ҳозирча турнирнинг энг йирик ҳисоби шу ўйинда қайд этилган - 6:0. Лондонликлар охирги 3 ўйинда гол ўтказмади.

Симеоне жамоаси мавсум бошидаги 7 ўйиндан 4тасида ғалаба қозонган. Ҳозирча ҳеч ким бу жамоани енгмади. Мадридликлар ЕЧЛ доирасида ўз майдонида ўтказилган охирги 11 учрашувда мағлуб бўлмаган.

Бунгача «Атлетико» ва «Челси» еврокубокларда кўп тўқнашмаган. 2009 йили икки клуб ўртасида илк учрашув ўтказилган, ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги бу учрашувда лондонликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу «аристократлар»нинг ўзаро учрашувлардаги ягона ғалабаси бўлиб қолмоқда. Гуруҳда иккинчи учрашувда дуранг қайд этилган, кейинроқ «Атлетико» қасос олган, 2011-2012 йилги мавсум аввалида Европа Суперкубоги учун кечган учрашув Фалькаонинг покери эвазига «Атлетико»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Жамоаларнинг охирги ўзаро учрашувида мадридликлар ғалаба қозонган - 3:1. Ўшанда Симеоне шогирдлари «Челси» билан ЕЧЛ ярим финалида тўқнашганди (0:0, 3:1). Шу туфайли инглизларда реванш олиш иштиёқи мавжуд.

Эҳтимолий таркиблар
«Атлетико» : Облак; Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис; Коке, Габи, Томас, Сауль; Гризманн, Корреа
Ўйнамайди: Гамейро (заявка қилинмаган), Врсалько (заявка қилинмаган), Фернандес (тизза жароҳати)
«Челси» : Куртуа; Аспиликуэта, Луис, Кэхилл; Дзаппакоста, Канте, Бакайоко, Алонсо; Виллиан, Педро; Мората
Ўйнамайди: Дринкуотер (оёқ пайлари чўзилиши)
Сўроқ остида: Луис (билагидаги жароҳат)

«Қорабоғ» - «Рома»
27 сентябрь. Боку, Олимпийский стадион (Матч! Футбол 2, 21:00)

Бу «Қорабоғ» учун Чемпионлар лигаси турниридаги илк уй учрашув бўлади. Озарлар турнирга чиқиш учун «Самтредиа», «Шериф» ва «Копенҳаген» клубларини ортда қолдириб, кичик мўъзижа кўрсатишди. Аммо «Челси»га жамоанинг кучи етмади ва 0:6.

«Рома» узоққа учишига тўғри келди ва бу кичик муаммо бўлиши мумкин. Аммо римликлар ҳозирда яхши формада ва ички чемпионатдаги охирги уч учрашувда ғалаба қозонган. Ҳозирча фақат «Интер» «бўрилар» жамоасини енга олди. Бу ёзда, мавсумолди йиғинлари вақтида бўлганди. «Рома» бу ўйинда сўзсиз фаворит. Эусебио Ди Франческо шогирдлари тўрт учрашувдан буён дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолмоқда. Лекин Рим жамоаси Чемпионлар лигасида ўтказган охирги 10 ўйинида ғалаба қозона олмаган, иккинчи турда бу нохуш серияга чек қўйиш мумкин.

Эҳтимолий таркиблар
«Қорабоғ»: Каниболоцкий; Медведев, Гусейнов, Юнусзаде, Жезничак; Мичель, Ричард Алмейда; Энрике, Эльюнусси, Мадатов; Ндлову
Сўроқ остида: Аголи (чов қисмидаги жароҳат)
«Рома»: Алиссон; Бруно Перес, Манолас, Жуан Жезус, Коларов; Пеллегрини, Де Росси, Наингголан; Дефрель, Джеко, Эл-Шаарави
Ўйнамайди: Карсдорп (тизза), Шик (бел), Морено (бедро)
Сўроқ остида: Перотти (оёқдаги жароҳат)

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар