08.07.2017 03:20
8913
"Барселона" "Спортинг"га ўз футболчисини текинга бериб юборди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Жереми Матьё Лиссабоннинг «Спортинг» жамоасига бориб қўшилди. Бу ҳақда лиссабонликлар расмий сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, футболчи португал клуби билан 2 йиллик шартномага имзо чекди. Унинг товон пули 60 млн евро қилиб белгиланди.

Матьё ўтган мавсумда «Барселона» таркибида 13 учрашувда майдонга тушганди.

Француз ҳимоячиси «Спортинг»га текинга тушди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар