Хосе Мария Мендез ўрнига Ўзбекистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Ўзбекистон футбол терма жамоасидаги фаолиятини тугатган испаниялик мутахассис Хосе Мария Пазос Мендез ўрнига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал ассоциацияси расмий сайти хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, Мендезўрнига футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига Баҳодир Аҳмедов бош мураббий этиб тайинланди. Унга собиқ футзалчи Нодир Элибоев ёрдамчилик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов терма жамоани бундан олдин ҳам бошқарган. Ўзбекистон 2014 йил Вьетнамда ўтказилган Осиё чемпионатида айнан Аҳмедов бошчилигида бронза медалларини қўлга киритганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар