28.06.2017 13:36
4511
Дани Алвеш мухлислар ва жамоадошлари билан хайрлашди

Аввалроқ "Ювентус" бош директори Жузеппе Маротта клубнинг бразилиялик футболчиси Дани Алвеш клубни тарк этмоқчилигини ва у билан шартнома икки томон розилиги билан бекор қилинишини маълум қилганди.

Алвешнинг ўзи эса Instagram’даги саҳифасида клуб мухлислари ва жамоадошлари билан хайрлашди.

"Мен "Ювентус"нинг барча мухлисларига ўтган йил учун, жамоадошларимга улар мени илиқ қабул қилганлари ва профессионалликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бугун бизнинг клуб билан профессионал муносабатларимиз тугамоқда ва "Ювентус"ни буюк клуб қиладиган барча менинг хотирамда қолади.
Мен Мораттага берилган имконият учун раҳмат айтишим кераклигини ҳис қилмоқдаман. Мен футболни пул учун эмас, ўз касбимни севганим ва унинг бир қисми бўлганлар учун ўйнайман", деб ёзди Алвеш.

34 ёшли Алвеш "Юве"га 2016 йил ёзида "Барселона"дан эркин агент сифатида ўтган. У якунланган мавсумда 33 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол муаллифига айланган. Алвеш туринликлар билан Италия чемпионати, Италия Кубогини ютди ва Чемпионлар Лигаси финалига чиқди. 

Алвеш "Барселона"да бирга ишлаган собиқ устози Хосеп Гвардиола сабаб, "Манчестер Сити"га ўтишни маъқул кўрган. Инглиз матбуоти берган хабарларга кўра, Алвеш ҳафта охирига қадар "Манчестер Сити" аъзосига айланади. Унинг трансфери манчестерликларга текинга тушади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар