21.06.2017 00:27
4579
«Ливерпуль» Португалиядан 50 миллион еврога ҳужумчи олмоқчи

«Ливерпуль» «Спортинг»дан Желсон Мартиншни сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

A Bola тарқатган маълумотга кўра, инглизлар клуби ушбу 22 ёшли португалиялик ҳужумчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр.

Бундан аввалроқ «Спортинг» мерсисайдликларга Мартиншни 45 млн еврога сотишга рози бўлмаганди. Ушбу ёш футболчининг шартномасида бадал пули сифатида 60 млн евро кўрсатилган.

Якунланган мавсумда ушбу футболчи Португалия чемпионати доирасида 32 учрашвда майдонга тушиб, 6 гол урган ва 9 голга узатма берган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар