18.06.2017 20:23
8760
«Милан» жанжалли трансферни амалга оширмоқда

«Аталанта» ўз ҳимоячиси Андреа Конти учун талаб қилаётган маблағ миқдорини 25 млн еврога туширган. Sky Sport Italia хабарига кўра, раҳбарият футболчи билан унинг «Милан»га ўтиш истагини муҳокама қилгач, шундай қарорга келган.

Бундан аввалроқ Бергамо клуби «Милан»нинг Конти учун 20 млн евролик таклифини рад этган ва 30 млн евро талаб этганди. Бунга жавобан футболчининг агенти Марио Жуфредди ўз мижози жамоа учун ўйнашдан бош тортиши билан таҳдид қилганди.

Якунланган мавсумда 23 ёшли Конти «Аталанта» сафида 35 учрашувда майдонга тушиб, 8 гол урган ва 5 голли узатмага муаллиф бўлган. Футболчи бергамоликлар клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, ўтган йиллар давомида у ижара асосида «Перуджа» ва «Виртус Ланчиано» клублари сафида ҳам тўп сурган. Конти Италия терма жамоасида шу йилнинг 31 майида дебют қилганди.

Қайд этиш керакки, янги хўжайинлар қўлига ўтган «Милан» шу вақтгача 4 трансферни расмийлаштирди: «Вильярреал»дан ҳимоячи Марио Мусаккио, «Аталанта»дан таянч ярим ҳимоячиси Фрэнк Кэссие, «Вольфсбург»дан ҳимоячи Рикардо Родригес ва «Порту»дан ҳужумчи Андре Силва сотиб олинган. Шунингдек, «Торино»дан Андреа Белотти ҳамда «Фиорентина»дан Никола Калинични трансфер қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар