04.06.2017 14:54
8437
Гиггз Роналдуни Мессидан устун қўйди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Райан Гиггз «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессидан устунроқ санайди.

«Мен Криштиану билан жамоадош бўлганман ва уни танлайман. Улар иккиси ҳам зўр футболчилар. Биз бу ҳақиқий афсоналар мавсумдан мавсумга бир-биридан ўзган даврда яшаяпмиз.

Мен учун Криштиану ўз даражасини Португалияда, Англияда ва Испанияда кўрсатиб бергани аҳамиятли. У терма жамоада ҳам муваффақият қозонган. Шу туфайли мен уни Мессидан устун қўяман, аммо бу менинг фикрим холос», — дея Гиггзнинг сўзларини келтирган Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар