20.05.2017 21:43
4172
Лига 2. "Амьен" драматик ўйинда Олий лигага йўлланмани қўлда киритди

Франциянинг Лига 2 мусобақаси сўнгги турида Лига 1’га чиқиш учун кураш драматик тарзда кечди. 

"Реймс"га қарши ўйинга қўшиб берилган 6-дақиқада гол киритган "Амьен" Франциянинг олий лигасига йўлланмани қўлга киритди. 

"Амьен" бу ғалаба билан иккинчи ўринда бораётган "Труа"ни ортда қолдирди ва клуб ўз тарихида биринчи марта Лига 1 мусобақасига йўлланмани қўлга киритди. 

Мусобақада биринчи ўринни "Страсбург" қўлга киритди. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар