20.05.2017 19:43
4014
Анчелотти Киммих Ламнинг ўрнини боса олишига ишонмоқда

"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳимоячи Жошуа Киммих жорий мавсум фаолиятини якунлайдиган Филипп Ламнинг ўрнини боса олишига ишонмоқда. 

"Киммих – ўнг қанот ҳимоясида Ламнинг ўрнига тайёр ўйинчи. Унда улкан салоҳият бор.  Жошуани ёрқин келажак кутаётгани ва у кучли ўнг қанот ҳимоячиси бўлишига ишонаман", – деди Анчелотти. 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум сўнггига кўра жамоа сардори 33 ёшли Филипп Лам футболчилик фаолиятини якунлайди. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар