14.05.2017 16:53
3190
А Серия. «Милан»нинг ғалабасиз серияси 5та ўйинга етди

Италия чемпионатининг 36-турида «Милан» «Аталанта» уйида сафар қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Биринчи бўлим охирларида Конти мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, Деулофеу 87-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, жамоасига 1 очко келтирди. 

Шу тариқа, «Милан»нинг мусобақадаги ғалабасиз ўйинлар серияси 5та ўйинга етди. Бу учрашув миланликлар учун еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритиш учун сўнгги имконият эди. Мусобақа тугашига икки тур қолганда жамоа бу ҳудуддан 6 очко ортда бормоқда ва катта эҳтимол билан энди Европа Лигасида ҳам иштирок эта олмайди.

Италия А серияси, 36-тур

Аталанта – Милан 1:1 (1:0)
Голлар:
Конти (44) – Деулофеу (87).
Аталанта: Бериша, Толои, Кальдара, Масьелло, Конти, Кессиэ, Фройлер, Спинаццола, Кристанте (Хатебур, 84), Петанья (Куртич, 71), Гомес (Палоски, 90).
Милан: Доннарумма, Гомес, Сапата, Романьоли, Куцка (Бакка, 58), Сусо, Монтоливо, Пашалич (Бертолаччи, 78), Де Шильо (Ванжони, 90), Деулофеу, Лападула.
Огоҳлантиришлар: Толои (35), Конти (45), Сусо (51).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар