14.05.2017 18:52
6633
«Милан» ёзнинг дастлабки катта трансферини амалга оширишга яқин

«Аталанта» яримҳимоячиси Франк Кессиэ мавсум ниҳоясига етгач, фаолиятини «Милан»да давом эттирадиган кўринади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, «россонер»лар 20 ёшли ивуарлик футболчига 2 миллион евро йиллик маош ва қўшимча бонуслар тўлашга розилик билдирган. Футболчиинг трансфери 28 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

Агар трансфер амалга ошса, Кессиэ учун курашда «Милан» «Рома», «Интер» ва «Челси»ни ортда қолдириб кетган бўлади.

Маълумот учун Кессиэ Италия А сериясининг жорий мавсумида 28 учрашув ўтказиб, 6 гол ва 4 самарали узатмани амалга оширган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар