ЕЧЛда ҳафта қаҳрамони аниқланди

«Ювентус» ҳимоячиси Дани Алвеш Европа чемпионлар лигасининг ўтган ҳафтадаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий твиттери хабар тарқатди.

Бразилиялик 34 ёшли футболчи ЕЧЛ 1/2 финал жавоб учрашувида «Монако» (2:1) дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлганди.

44-дақиқада Алвеш томонидан киритилган гол футболчи учун жорий мавсумдаги учинчи голга айланди. Бунгача 10 мавсум ЕЧЛда қатнашган Алвеш ҳеч қачон бир мавсумда 3та ёки ундан ортиқ гол киритишнинг уддасидан чиқа олмаганди..

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар