29.04.2017 17:42
4386
А серия. «Ювентус» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Италия А сериясининг 34-туридан ўрин олган дастлабки учрашувда «Ювентус» «Аталанта» меҳмони бўлди.

Биринчи бўлимнинг Андреа Конти мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди, иккинчи бўлим бошида «Ювентус» автогол эвазига ҳисобни тенглаштирди. Ўйин якуни арафасида Дани Алвешнинг голи эвазига жамоа ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олганди, бироқ асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида Фройлер томонидан киритилган гол «Аталанта»га бир очкони тақдим этди.

Ушбу дурангдан кейин «Ювентус» «Рома» билан очколар фарқини 9тага оширди. «Рома» ўз учрашувини энди ўтказади. «Аталанта» эса 5-ўринда қолди.

Италия А серияси, 34- тур

Аталанта – Ювентус 2:2 (1:0)
Голлар: Конти (45), Фройлер (89) – Спинаццола (50, автогол), Дани Алвеш (83).
Аталанта: Бериша, Толои, Кальдара, Масьелло, Конти, Кристанте, Фройлер, Спинаццола (Петанья, 86), Хатебур, Куртич (Кессиэ, 66), Гомес.
Ювентус: Буффон, Дани Алвеш (Бардзальи, 87), Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Пьянич, Хедира, Куадрадо (Лихтштайнер, 79), Дибала (Лемина, 88), Манджукич, Ҳигуаин.
Огоҳлантиришлар: Фройлер (49), Куадрадо (75), Конти (80), Дани Алвес (83), Гомес (85).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар