23.04.2017 12:56
3005
“Спортинг” ва "Бенфика" ўртасидаги Лиссабон дербисида ғолиб аниқланмади

“Спортинг” ва "Бенфика" Португалия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган ўзаро учрашувда дуранг натижа қайд қилишди. Учрашув Лиссабондаги "Жозе Алваладе" стадионида бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобида якунланди. "Спортинг"нинг  кетма-кет 5 ғалабадан иборат серияси барҳам топди.

Учрашув бошида Адриен Силва пенальтини бехато амалга ошириб, "Спортинг"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 66-дақиқада Виктор Нильссон-Линделёф жавоб тўпини киритди.

"Бенфика" 72 очко билан мусобақа жадвалида 1-ўринни эгалламоқда ва 2-ўринда бораётган "Порту"дан битта ўйин кўп ўтказган ҳолда, 4 очко олдинда бормоқда. "Спортинг" 64 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Португалия, Примейра, 30-тур

Спортинг – Бенфика – 1 : 1

Голлар: 1:0, Силва (5, пен); 1:1, Нильссон-Линделёф (66)

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар