18.04.2017 16:01
5000
«Бавария»га биринчи ўйинда Левандовски етишмаган

«Бавария» жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финалида «Реал»га қарши кечадиган баҳс олдидан фикрларини билдириб ўтди. Унинг қайд этиб ўтишича, Роберт Левандовскининг сафга қайтиши мюнхенликлар жамоаси фойдасига ишлайди.

«Майдонга кимлар чиқиши у қадар муҳим эмас. Иштиёқ ўта юқори даражада. Биз ярим финалга чиқишни истаймиз!

Левандовски — дарвоза олдидаги қотил. Биринчи ўйинда унинг ўрни билинганди», — дея Нойернинг сўзларини келтирган «Бавария» расмий сайти.

Левандовски «Реал»га қарши кечган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашувни елкасидаги жароҳат туфайли ўтказиб юборганди, лекин у якшанба кунги машғулотларда умумий гуруҳ билан шуғулланишни бошлади.

«Реал» ва «Бавария» ўртасидаги жавоб учрашуви Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида бугун, 18 апрель куни Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар