17.04.2017 15:14
5183
Кьеллини жамоаси билан Барселонага қандай ниятда келгани ҳақида гапирди

«Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ЕЧЛнинг чорак финалида «Барселона»га қарши ўтказиладиган ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди. Туринликлар биринчи учрашувда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

«Барселонага биринчи ўйиндаги устунликни сақлаб қолиш ниятида келиш аҳмоқлик, бундай ўйлаб бўлмайди. „Камп Ноу“да «ноль»га ўйнаш жуда қийин. Биз йўлнинг фақат ярмида эканимизни ва ҳали ўзимизни кўрсатишимиз кераклигини ҳис қилиб турибмиз», — деган Кьеллини Sky Sport Italia эфирида. 

«Барселона» ва «Ювентус»  жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 19 апрель кунига белгиланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар