20.03.2017 14:29
6524
Теглар
Венгер келажаги бўйича қандай қарорга келгани маълум бўлди

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер кейинги мавсумда ҳам жамоада ишлашда давом этади.

Sunday Express нашри маълумотига кўра, Венгерга раҳбарият 2 йиллик шартнома таклиф қилган, аммо у фақат бир йиллик шартнома тузишга рози бўлган. Унинг амалдаги шартномаси муддати 2016/2017 йилги мавсум сўнгига қадар эди.

Венгер ўтган ҳафтада келажаги бўйича бир қарорга келиб бўлгани ва бу ҳақида тез орада эълон қилиниши ҳақида гапирганди.

Ушбу 67 ёшли мутахассис «Арсенал»да 1996 йилдан буён ишлаб келмоқда. Аммо охирги ойларда жамоа ўйинида кескин пасайиш кузатилди ва жамоа мухлислари унинг кетишини талаб қила бошлашди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар