20.03.2017 16:39
6435
Теглар
«Арсенал»ни бошқариши мумкин бўлган янги номзод пайдо бўлди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Томас Тухель мавсум ниҳоясига етгач, Лондоннинг «Арсенал»клубини бошқариши мумкин.

Bild нашри берган хабарга кўра, «канонирлар» раҳбарияти 43 ёшли мутахассис билан алоқага чиқишган ва уни жамоа бошқарувига таклиф қилишган.

«Арсенал»нинг амалдаги бош мураббийи Арсен Венгернинг шартномаси 2017 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Баъзи манбаларга кўра, Венгер шартномасини яна бир йилга узайтириши мумкин. Агар бу иш амалга ошмаса, француз мутахассиси 21 йиллик иш фаолиятидан сўнг Лондон клубини тарк этиши керак бўлади.

Ҳозирги вақтда «канонирлар» Англия чемпионатида 27 учрашувда 50 очко тщплаб 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар