20.03.2017 20:07
4587
Теглар
«Арсенал» Тухель билан музокара бошлангани ҳақидаги хабарни рад қилди

Дортмунднинг «Боруссия» жамоасини бошқариб турган Томас Тухель «Арсенал» бош мураббийлиги учун таклиф этилгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди. Жамоа раҳбарияти Bild нашрининг шу ҳақдаги хабарини бутунлай инкор қилган.

«Биз Тухелга шартнома таклиф қилдик? Бу ёлғон.

Венгернинг клубдаги келажаги ҳақидаги қарорни у билан биргаликда қабул қиламиз ва ўз вақтида хабар берамиз», дея «Арсенал» вакилининг сўзларини келтирган Sky Sports.

Бундан олдинроқ Арсен Венгер яна бир мавсум давомида жамоани бошқаришга рози бўлгани ҳақидаги хабар берилганди.

21 йилдан буён Арсен Венгер бошқарувида бўлиб келаётган жамоа бу мавсумда ўта ёмон натижаларни қайд этмоқда. Лондонликлар жамоаси ЕЧЛдаги иштирокини якунлаб бўлган, АПЛнинг 27 учрашувида 50 очко жамғарган ҳолда олтинчи ўринни эгаллаб турибди ва илк бор ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолиши мумкин. Франциялик 67 ёшли мутахассис билан амалдаги шартнома муддати 2016-17 йилги мавсум якунига қадар эди. Жамоа мухлислари кейинги ойларда унинг истеъфосини сўраб акциялар уюштирмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар